Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

маҳсулотларни қўлга киритиш учун керакли давлатларни қўшиб олишга қурби етмас экан, айрим эҳтиёжларини қондирмай туришга ҳамда асосий эҳтиёжларини қондирадиган нарсаларга муҳтож бўлмасликка ҳаракат қилишига тўғри келади. Чунки асосий бўлмаган эҳтиёжларни қондирадиган нарсаларнинг етишмаслигига чидаш мумкин бўлса ҳам, асосий эҳтиёжларни қондирадиган нарсаларнинг етишмаслигига чидаб бўлмайди.


Изоляционистик ва экспансионистик автаркия сиёсатининг қисқача тафсилоти мана шулардан иборат. Изоляционистик автаркияда асосий эҳтиёжлар етарли даражада қондирилади. Экспансионистик автаркияда эса асосий ёки камолий бўлишидан қатъий назар, керакли эҳтиёжларни тўла қондириш учун маълум территорияларни қўшиб олинади ёки улар билан шартнома тузилади. Автаркия сиёсатига назар ташлаган одам унинг тижорий ва иқтисодий ечим эмаслигини, балки давлат дуч келиши мумкин бўлган иқтисодий ёки тижорий қамалдан вақтинча муҳофаза қилиш чорасигина эканини англайди. Хуллас, у ташқи алоқаларнинг ечими эмас, ташқаридан иқтисодий ва тижорий қамал қилиш ҳужуми бўлиб қолган пайтда мамлакатни мудофаа этишдир. Демак, у ҳукмга эмас, услубга алоқадор ишдир. Шунинг учун у ҳақда шаръий ҳукм қандай бўлади, Исломга тўғри келадими, йўқми, дейилмайди. Уни фақат қамал воқеи юзага келиб, асосий эҳтиёжларни қондириш учун мамлакат иқтисодиёти билан кифояланиш мумкин бўлган пайтдагина бир услуб сифатида қабул қилиш мумкин. Ундан бошқа пайтда қабул қилинмайди. Давлат, уммат ёки шахслар асосий эҳтиёжларни қондиришдан беҳожат бўлиши мумкин эмас. Демак, автаркия сиёсати манфаатларни бошқариш сирасига кириб, уни халифа назорат қилади. Унга эса ўзи муносиб ва мусулмонлар учун манфаатли, деб билган услубларни қўллаш ҳуқуқини шариат беради.

 

143-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143